Yo'riqnoma

Препаратнинг савдо номи

Анаферон детский

Дори шакли

ичга қабул қилиш учун гомеопатик томчилар

Таркиби

1 мл томчи қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: одам гамма интерферонига аффинно тозаланган антителалар – 0,006 г*.
*мувофиқ равишда 10012, 10030, 10050 марта суюлтирилган субстанциянинг уч фаол сувли аралашмалари кўринишида чиқарилади.
ёрдамчи моддалар: мальтитол, глицерол, калия сорбати, сувсиз лимон кислотаси, тозаланган сув.

Таърифи

рангсиз ёки деярли рангсиз тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи

Иммуномодуляторлар. Вирусларга қарши восита.

АТХ кодлари

: L03, J05AX

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси
Фармакологик таъсири – иммуномодулятор, вирусларга қарши ҳисобланади.
Грипп, парагрипп вирусларига, оддий герпеснинг 1 ва 2 турларига (лабиал герпес, генитал герпес), бошқа герпес-вирусларига (сувчечак, инфекцион мононуклеоз), энтеровируслар, кана энцефалити вируси, ротавирус, коронавирус, калицивирус, аденовирус, респиратор-синцитал (РС вируси) вирусларига нисбатан препаратнинг самарадорлиги клиника олди ва клиник тадқиқотларда аниқланган.
Препарат шикастланган тўқималарда вируснинг концентрациясини пасайтиради, эндоген интерферонлар ва улар билан билан боғлиқ бўлган цитокинларга таъсир қилади, эндоген «эрта» интерферонларни (ИФН а/ß) ва гамма-интерферон (ИФН ) ҳосил бўлишини индукциялайди. Гуморал ва ҳужайравий иммун жавобни рағбатлантиради. Антителаларни (шу жумладан секретор IgA) ҳосил бўлишини оширади, Т-эффекторлар, Т-хелперлар (Тх) фаолиятини фаоллаштиради, уларнинг нисбатини нормаллаштиради. Тх ва иммун жавобда иштирок этувчи бошқа ҳужайраларнинг функционал резервини оширади. Аралаш Тх1 ва Тх2-тур иммун жавобнинг индуктори химобланади: Тх1 (ИФН γ, ИЛ-2) ва Тх2 (ИЛ-4, 10) цитокинларни ишлаб чиқарилишини оширади, Тх1/Тх2 фаоллигининг мувозанатини нормаллаштиради (модуллайди). Фагоцитларнинг ва табиий киллер-ҳужайраларнинг (ЕК ҳужайралар) функционал фаоллигини оширади. Антимутаген хусусиятларга эга.

Фармакокинетикаси
Замонавий физик-кимёвий таҳлил усулларининг (газ-суюқлик хроматографияси, юқори самарали суюқлик хромотографияси, хромато-масс-спектрометрия) сезгирлиги Анаферон детский препаратининг фаол компонентларини биологик суюқликларда, аъзолар ва тўқималарда аниқлаш имконини бермайди, бу фармакокинетикасини техник жиҳатдан ўрганиб бўлмаслигини билдиради.

Қўлланилиши

1 ойликдан 3 ёшгача бўлган болаларда юқори нафас йўлларининг ўткир респиратор инфекцияларини даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат овқатланишдан ташқари қабул қилинади.
Бир қабулга 10 томчидан (томчилар қошиқда ўлчанади). Даволанишнинг 1-чи куни қуйидаги схема бўйича 80 томчи қабул қилинади: биринчи 2 соатда ҳар 30 минутда 10 томчидан (жами 50 томчи), сўнгра шу кун давомида тенг вақт оралиғида яна 10 томчидан 3 марта қабул қилинади. Иккинчи кундан бешинчи кунгача кунига 3 марта 10 томчидан қабул қилинади.
Даволанишнинг биринчи кунида препаратнинг биринчи беш қабулини овқатланишлар орасида ёхуд болани овқатлантиришдан ёки суюқлик қабул қилишидан 15 минут олдин қабул қилиш керак

Ножўя таъсирлари

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик кўринишлари кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик, 1 ойликкача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ҳозирги вақтгача бошқа дори воситалари билан номутаносиблик ҳоллари аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Қандли диабети бўлган беморлар препаратнинг 10 томчиси (0,5 мл) 0,002 нон бирлигига (НБ) мувофиқ келувчи 0,03 г мальтитол сақлашини ёдда тутишлари керак.
Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлар ва лактация даврида Анаферон детский препаратини қўллашнинг хавфсизлиги ўрганилмаган.
Транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Анаферон детский препаратини транспорт воситаларини ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

Дозани ошириб юборилиши

Доза тасодифан ошириб юборилганида препаратнинг таркибига кирувчи тўлдирувчилар билан боғлиқ бўлган диспептик кўринишлар кузатилиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

25 мл дан биринчи очилиши назоратли томчилагичли қопқоқча билан беркитилган, рангли шиша флаконларда. Ҳар бир флакон давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Флакон очилгандан кейин 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда 35 кун давомида сақлансин.
Музлатилмасин!
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси берилган юридик шахс ва Россия Федерацияси ҳудудида эътирозларни қабул қилувчи ташкилот

«НПФ «МАТЕРИА МЕДИКА ХОЛДИНГ» МЧЖ,
Россия, 127473, Москва ш., 3-нчи Самотечный пер., 9 уй.
Тел./факс: +7 (495) 684-43-33.
«Ишонч» телефонлари: +7 (495) 681-09-30, +7 (495) 681-93-00.
E-mail: hotline@materiamedica.ru

Дори препаратини ишлаб чиқариш жойининг манзили

Россия, 454139, Челябинск ш., Бугурусланская кўч., 54 уй.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозларни (таклифларни) қабул қилувчи ташкилотнинг номи ва манзили:

«НПФ «МАТЕРИА МЕДИКА ХОЛДИНГ» МЧЖ ни ваколатхонаси
Ўзбекистон Республикаси, 100090, Тошкент ш, Яккасарой тумани,
Таробий кўч.,11 уй
Тел.: +998712544057.
E-mail: uz@dep.materiamedica.ru